"Наполи" Мастантуоно учун 50 млн евро беришга тайёр

Аргентиналик ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно Мадриднинг "Реал" клубини тарк этиб, фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. 18 ёшли хавбекнинг трансферига А Сериянинг амалдаги чемпиони "Наполи" қизиқиш билдирмоқда.

Defensa Central нашри тарқатган хабарга кўра Италия топ-клуби раҳбарияти Мастантуонони сотиб олиш учун 50 миллион евро ажратишга тайёр. Ўз навбатида, "қаймоқранглилар" янги футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти ва мавсумнинг иккинчи ярмида унга умид боғламоқда.

Жорий мавсумда аргентиналик футболчи "Реал" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Франконинг клуб билан шартномаси 2031 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган