Мадриднинг "Реал" клуби Португалия терма жамоаси ва Франциянинг "ПСЖ" клуби таянч ярим ҳимоячиси Витиняни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.
"Қироллик клуби" келаси йилнинг ёзида бразилиялик вингер Винисиус Жуниорни сотиб юборса, португалиялик хавбекни сотиб олиши мумкин. "Қаймоқранглилар" ҳужумчи трансферидан тушган маблағни Витиняни сотиб олишга сарфлашга тайёр.
Трансфер суммаси тахминан 100 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Витиня ва "ПСЖ" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2029 йилнинг ёзида тугайди.

