Мачадо "Ланс"дан "Нант"га ўтди

"Нант" ва "Ланс" ҳимоячи Дейвер Мачадо трансферини эълон қилди.

32 ёшли колумбиялик футболчи "Нант"га махсус "жокер қоидаси" бўйича келиб қўшилди, бу қоидага кўра француз клублари трансфер ойнасидан ташқарида эркин агент ёки Франциянинг бошқа жамоасида ўйнайдиган бир футболчини ўз сафига қўшиб олади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, трансфер қиймати 400 минг еврони ташкил қилган. Мачадонинг "Ланс" билан шартномаси 2025/26 йилги мавсум охирида тугайди. "Нант" билан келишув 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган