Кантари "Нант"нинг янги бош мураббийи бўлди

Аҳмад Кантари "Нант" бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда француз клуби матбуот хизмати.

40 ёшли мутахассис билан келишув мавсум охиригача мўлжалланган. Кантари "Нант" бош мураббийи сифатида клубда 2025 йилнинг июлидан бери ишлаб келаётган ва 11 декабрда истеъфога чиқарилган Луиш Каштру ўрнини эгаллади.

"2025 йилнинг январидан майигача "Нант"да Антуан Комбуаренинг ёрдамчиси бўлган Кантари клуб ва асосий таркибнинг бир қисмини яхши билади. Бу жамоани қайта тиклаш калитларини тезда топишда афзаллик бўлади," — дейилади клуб баёнотида.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

2 та изоҳ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган