"Нант" мураббий алмашганидан кейин "Анже"га ютқазди

"Анже" Франция чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Нант"га қарши баҳсда ғалаба қозонди — 4:1. Ўйин Анжедаги "Раймон Копа" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида эса Ҳимад Абделли пенальтидан унумли фойдаланиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг голи биринчи бўлимда ягона бўлди.

Танаффусдан сўнг Сидиқи Шериф "Анже"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 81-дақиқада "канарейкалар" битта тўпни қайтариб олди — Фабиэн Сентонс гол урди. Ўйин якунланиши арафасида Аруна Жибрин мезбонларнинг икки голи устунлигини қайтариб берган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Лилиан Раолисоа ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган