Бунгача Самарқанднинг "Динамо" клуби директори сифатида фаолият юритиб келган Дилшод Шарофиддинов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзПФЛ Матбуот хизмати.
Унга кўра, Шарофиддиновнинг ўрнига директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шуҳрат Рўзиев тайинланди.

