Муҳаммад Салаҳ Криштиану Роналдуга жамоадош бўлиши мумкин

Муҳаммад Салаҳ фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши ва "Ал-Наср"да Криштиану Роналдуга шерик бўлиши мумкин. The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра "Ливерпуль"нинг юлдузли вингерига Ар-Риёд клуби қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, Салаҳга бир вақтнинг ўзида Саудия Арабистонининг бир нечта етакчи жамоалари қизиқиш билдираётгани қайд этилган. Уларнинг барчаси январь трансферларидаёқ расмий таклиф беришга тайёр.

Қайд этилишича, мамлакатнинг топ-клублари мисрлик футболчининг дунёдаги энг таниқли мусулмон футболчилардан бири эканлигини инобатга олган ҳолда, уни ўз сафига қўшиб олиш учун максимал даражада ҳаракат қилиш ниятида.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган