"Реал" ва "Челси" АПЛ ҳимоячиси учун баҳслашади

"Ноттингем Форест" марказий ҳимоячиси Муриллони Лондоннинг "Челси" ва Мадриднинг "Реал" клублари ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Mail Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилияликнинг ўзи 2026 йилнинг ёзида бошқа клубга кўчиб ўтиши мумкин. Бироқ "Ноттингем Форест"ни уни сотишга кўндириш учун рекорд сумма — 62,7 млн евродан кўпроқ маблағ таклиф қилиш керак бўлади.

Жорий мавсумда 23 ёшли Мурилло барча турнирларни инобатга олганда 13 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Муриллонинг "Ноттингем Форест" билан тузган шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчининг трансфер нархини 55 млн еврога баҳоламоқда.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган