Мадриднинг "Реал" клуби навбатдаги учрашувни ҳужумчи Килиан Мбаппесиз ўтказиши мумкин. Футболчи кеча Чемпионлар лигаси умумий босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити" (1:2) билан ўйинни ўтказиб юборганди.
Инсайдер Серхио Кирантенинг ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишича, франциялик футболчининг Испания чемпионати 16-туридан ўрин олган "Алавес"га қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Мбаппе оёғидаги оғриқ туфайли ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.
Маълумот ўрнида, "Алавес" — "Реал" учрашуви 14 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув олдидан мезбонлар Ла Лига турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган бўлса, "қироллик" жамоаси иккинчи поғонада бормоқда.

