"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холаннд сермаҳсуллиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Чоршанба куни норвегиялик футболчи пенальтини аниқ амалга оширди ва "шаҳарликлар"га Чемпионлар лигаси доирасида "Сантяго Бернабеу"да "Реал"ни мағлуб этишга ёрдам берди (2:1). Ҳужумчининг ҳисобида энг нуфузли еврокубокнинг 54 та ўйинида 55 та гол бор. АПЛда футболчи яқинда 100 тўплик довондан ошиб ўтди ва бу рекордни 111 ўйинда амалга оширди. Журналистлар Холаннддан Англия футболининг барча тўпурарлик рекордларини янгилай оладими, деб сўрашди.
"Менда узоқ муддатли шартнома бор, ўйиндан завқланяпман, яхши футбол кўрсатяпман, ажойиб жамоадошларим бор. Агар сатрлар орасидан ўқилса, менинг жавобимни тушуниш мумкин. Аммо камтар бўлиш, бўшашиш ва узоққа бормаслик керак," — деди Эрлинг Мадриддаги ғалабадан сўнг CBS Sports’га берган интервьюсида.
Якшанба куни "Манчестер Сити" АПЛ доирасида "Кристал Пелас"га қарши баҳс олиб боради.

