Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ EЧЛ 5-туридан ўрин олган "Интер"га қарши ўйиндан олдинги шов-шувли баёнотлардан сўнг жамоадан четлатилди.
"Ливерпуль" футболчиси кетма-кет учта ўйинда асосий таркибдан ўрин олмагани учун жамоа мураббийи ва клубидан норозилигини ошкор қилган эди.
Салоҳ жамоадан четлатилганининг эртаси куни ижтимоий тармоқларда пост қолдирди — у спорт залида тушган суратини ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Суратда бошқа одамлар йўқ — Салаҳ спорт залда ўзи шуғулланганини кўриш мумкин.


