Серхио Рамос АПЛнинг топ-клубидан таклиф олди

Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос "Монтеррей"ни тарк этди ва энди янги жамоа қидирмоқда. Сўнгги ҳафталарда матбуотда Рамоснинг Европага қайтишни истаётгани ва ҳатто Испания терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатига боришга умид қилаётгани ҳақида фаол ёзишди.

Transfer News Live нашрининг Cadena SER радиосига таяниб хабар беришича, Рамос фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Манбага кўра, Рамосга "Манчестер Юнайтед"дан таклиф бўлган. "Қизил иблислар" 39 ёшли ҳимоячини январда таркибга қўшилишини истамоқда.

Маълумот учун, Серхио Рамос асосан "Реал"даги ўйинлари билан танилган. Шунингдек, ҳимоячи Европада "Севиля" ва "ПСЖ" клубларида ҳам ўйнаган.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган