Дибала "Рома"даги келажаги ҳақида янги баёнот берди

"Рома"нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала жамоада қолишни истамоқда. Аввалроқ, форвард клубни тарк этмоқчи экани, клуб ҳам у билан шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

32 ёшли аргентиналикнинг "бўрилар" билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. La Repubblica хабарига кўра, футболчи "Рома"дан кетишни режалаштираётгани ҳақидаги миш-мишлардан жуда ҳайратда қолган. Клуб раҳбариятига келсак, улар ҳали Дибала масаласида бир қарорга келгани йўқ.

"Рома" таркибни ёшартириш йўлини тутди, аммо аргентиналикдан воз кечмоқчи ҳам эмас. Нима бўлганда ҳам, шартномани узайтиришда унинг маоши ҳозирги йилига 8,5 млн евродан сезиларли даражада камайишига рози бўлишига тўғри келади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган