Анчелотти Чемпионлар лигаси ва АПЛда ғолиб бўладиган жамоаларни айтди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ ва АПЛда қайси жамоа ғолиб бўлишини башорат қилди.
Анчелотти ЕЧЛда ўзи мураббийлик қилган Мадриднинг "Реал" клуби ғалаба қозонишини айтди. АПЛга келсак, бу ерда италиялик амалдаги етакчи — "Арсенал" фойдасига танлов қилди.
"Арсенал" мавсумни яхши бошлади. Уларда фантастик жамоа бор, жуда кучли. Албатта, мен уларга мухлислик қиламан, чунки у ерда менинг футболчим — Габриэл ўйнайди," — деди Анчелотти.
Айтиш керакки, "Арсенал" сўнгги бор 2004 йилда Англия чемпионлигини қўлга киритган.

