Бразилия терма жамоаси ва "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2026 йилги жаҳон чемпионатида қайси жамоаларни фаворит деб билишини айтди.
"Бир нечта жуда яхши жамоалар бор. Лекин менга кўпроқ Португалия, Испания, Франция ва Аргентина ёқади. Ўйлашимча, уларда энг яхши таркиб бор, улар узоқ вақтдан бери бирга ўйнашади, улар сўнгги жаҳон чемпионатидан бери кам ўзгарган ва бу катта аҳамиятга эга," — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради ESPN.

