АПЛ "Лестер"ни 2023/24 йилги мавсумда ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмагани учун жазолашни талаб қилмоқда.
"Лестер" ва Премер-лига жорий мавсумда жамоадан 6 очко олиб ташлаш бўйича чиқарилган қарор устидан апелляция берди.
Аввалроқ, клуб 2023/24 йилги мавсумда молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилгани маълум бўлганди. Айбловлар 2025 йил май ойида эълон қилинган.
Ушбу жазодан сўнг "тулкилар" Чемпионшип турнир жадвалида 20-ўринга тушиб кетди. Ҳозирда жамоа 32 очко билан 22-ўринда бормоқда.
Энди "Лестер" молиявий фейр-плейга риоя қилиш бўйича қарор устидан шикоят қилмоқчи.
Премер-лига, ўз навбатида, ўша давр учун йиллик молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун санкциялар қўллашни талаб қилмоқда.


Test