ФИФАда 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати атрофида шов-шувлар камлигидан хавотир кучаймоқда, деб ёзди The Touchline.
Турнир бошланишига тўрт ой қолганида кўплаб чипталар сотилмай қолмоқда, тадбир кўлами эса томошабинлар ва мухлислар томонидан кутилган қизиқиш даражасига мос келмаяпти.
Манбанинг таъкидлашича, бу ФИФАда саволлар туғдирмоқда. Ташкилот 48 мамлакат биринчи марта иштирок этишига қарамай, турнирга бўлган қизиқишнинг пастлиги сабабларини тушунтириб бера олмайди.

