Англия терма жамоаси ва "Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Мерсисайд клубининг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида танқидий фикр билдирди.
"Салаҳнинг хатти-ҳаракатлари ҳақиқий шармандалик. У жамоага максимал даражада зарар етказишга қарор қилди… Салаҳ бош мураббийга ҳужум қилиш ва уни истеъфога чиқариш учун энг ноқулай вақтни танлади," — деди Каррагер.
Маълумот ўрнида, 33 ёшли мисрлик футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

