Португалия терма жамоаси ва Франциянинг "ПСЖ" клуби ярим ҳимоячиси Витиня фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, португалиялик хавбек хизматига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ушбу трансфер учун 90 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
ОАВга ишонадиган бўлсак, ЖЧ-2026 якунлангач, Витинининг шартномасида айнан шундай банд амал қилади. Яримҳимоячи "ПСЖ" билан 2029 йилнинг ярмигача шартнома имзолаган.

