Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди

Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси Туркия Суперлигасида 12 та гол билан тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилмоқда.

Футбол бўйича Туркия Суперлигасининг биринчи давраси якунига етда ва Суперлиганинг биринчи давра рамзий жамоаси тузиб чиқилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг "Истанбул Башекшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоаси сафидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида 12 та гол билан тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилмоқда.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган