"Андижон" жамоамизнинг етакчиларидан бири Абдулвоҳид Ғуломов жароҳати туфайли айни пайтда клуб билан бирга эмас.
Ҳимоячи ОЧЛ 2 доирасидаги баҳсда оёғидан жароҳат олиши натижасида сафдан чиққанди.
Футболчи клуб матбуот хизматига шундай деди:
"Жароҳатим "Аркадаг" билан учрашувда юз берди. Ҳозир ҳолатим яхшиланиб боряпти. Шифокоримиз назоратида физиотерапия муолажаларини оляпман. Худо хоҳласа, 24 декабрь куни бўладиган ўйинга қайтишга максимал ҳаракат қиламан", — дейди Ғуломов.

