"Андижон" Бабаян бошчилигида тайёргарликни бошлади

Жамоа аъзолари Самвел Бабаян бошчилигида 24 декабрь куни Қатарда ОЧЛ 2 гуруҳ босқичидаги охирги тур ўйини — "Ал-Аҳли"га қарши беллашув учун тайёргарликни бошлашди.

Режа бўйича жамоамиз 8 декабрдан тайёргарликнинг қолган қисмини пойтахтда давом эттирилади. У ерда иккита назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, 13 ва 18 декабрь кунлари Ўзбекистон U20 терма жамоасига қарши баҳслар ташкиллаштирилиши кўзда тутилган. 

Бетоб бўлиб қолган таркибдаги бир қатор ўйинчиларимиз эса жамоамиз ихтиёрига Тошкентдаги йиғинда қўшиладилар.

Шунингдек, бунгача мураббийлар штабида ишлаб келган Акмал Шораҳмедов ҳамда Никита Шквирин жамоа билан хайрлашди.

Эндиликда Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига Григорий Колосовский, Дений Тойменсев Павел Синелников ҳам қўшилишди ва "Бургутлар"даги фаолиятларини бошлашди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган