"Андижон" жамоаси 24 декабр куни Қатарда "Ал Аҳли" (Доҳа) жамоасига қарши майдонга тушади. Андижонлик футболчилар мазкур ҳаёт-мамот жангида ғалаба қозонишса, ОЧЛ-2 турнирининг кейинги босқичига йўлланма олишади.
Мана шундай ўта муҳим ўйинда жамоани қизғин қўллаб-қувватлаш учун Андижондан 40-50 нафарга яқин мухлислар Қатар сафарига боришлари кутилмоқда экан.

