Эрон ва Миср ЖЧ-2026да ЛГБТ’ни қўллаб-қувватлаш бўйича режалаштирилган акцияни қоралади

Миср футбол ассоциацияси бўлажак жаҳон чемпионатида ФИФАга расмий мактуб йўллаб, унда ЛГБТ’ни қўллаб-қувватлаш бўйича режалаштирилган акцияни қоралади, деб ёзади ТАСС ташкилот матбуот хизматига таяниб.

"Аввалроқ ЖЧ-2026 ташкилий қўмитаси гуруҳ босқичи ўйинида Сиэтлдаги "Lyumen Fild" стадионида акция ўтказмоқчи экани маълум бўлганди. Қуръа натижасига кўра, шу куни Эрон ва Миср терма жамоалари майдонга тушиши маълум бўлди."АФА ФИФАга расмий хат йўллаб, Миср ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида бесоқолбозликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбир ўтказилишини қатъиян рад этди.

Ассоциация минтақадаги, айниқса араб ва ислом жамиятидаги маданий, диний ва ижтимоий қадриятларга тўғридан-тўғри зид бўлган тадбирларни рад этади," — дея Миср футбол ассоциацияси баёноти матнини келтиради ТАСС.

Ташкилот, шунингдек, бирдамлик ва тинчлик руҳини сақлаб қолиш мақсадида мухлислар ўртасида маданий ва диний низоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган тадбирларни ўтказмаслик керак, деб ҳисоблайди.

Эрон футбол федерацияси ҳам ўтказилиши режалаштирилган ушбу акцияга норозилик билдирган.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган