"Зенит" клуби "Крузейро" ҳимоячиси Жонатан Жезусни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда ESPN.
Манбага кўра, "Зенит" бразилияликларга 21 ёшли футболчи учун 7 миллион евро миқдорида қатъий белгиланган маблағни таклиф қилган, бу маблағ тенг иккига бўлиб тўланади ва 1 миллион евро бонус сифатида берилади.

