Opta суперкомпютери Испанияни ЖЧ-2026нинг асосий фаворити деб атади

Opta таҳлилий компаниясининг суперкомпютери 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун асосий фаворитлар рейтингини тузди.

Суперкомпютер баҳосига кўра, кубокни қўлга киритиш учун энг катта имконият Испания терма жамоасида (17 фоиз). Кучли учликдан Франция (14,1 фоиз) ва Англия (11,8 фоиз) жамоалари ҳам жой олган. Аргентиналикларнинг чемпионликни ҳимоя қилиш имкониятлари 8,7 фоизга баҳоланмоқда.

Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Испания қуръа натижаларига кўра, Уругвай, Саудия Арабистони ва Кабо-Верде билан бир гуруҳдан жой олди. Франция гуруҳ босқичида Сенегал, Норвегия билан ўйнайди, шунингдек, қитъалараро тўқнашувлар ғолиби (Боливия/Суринам/Ироқ) ҳам уларга қўшилади. Англия Хорватия, Панама ва Гана билан бир квартетдан жой олди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган