"Краснодар"нинг франциялик яримҳимоячиси Гаэтан Перрен Россия чемпионати даражаси ҳақида фикр билдирди.
"РПЛ яхши савияга эга, шу билан бирга, футбол борасида ҳам фарқларга эга. "Краснодар" мен учун Россия чемпионатидаги энг яхши жамоа. Ҳаммаси яхши, мен бахтлиман," — дея Перреннинг сўзларини келтиради ТАСС.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли футболчи "буқалар" сафида шу йилнинг ёзидан буён фаолият юритиб келмоқда. У РПЛда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

