"Спартак" жамоаси 12 январь куни таътилдан чиқади, тиббий кўрикдан ўтади ва функционал тайёргарлик тестларини топширади, шундан сўнг 15 январь куни Дубайга йўл олади.
Биринчи йиғин 21 январгача, иккинчиси 27 январдан 7 февралгача, учинчиси эса 12 февралдан 28 февралгача давом этади. "Спартак"нинг ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари ва ўйинлар санаси кейинроқ маълум бўлади.

