Россия футбол иттифоқи Москвада терма жамоаларни тайёрлаш миллий марказини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Россия футбол иттифоқи президенти Александр Дюков.
Қайд этилишича, лойиҳа яқин бир неча йил ичида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
"Москвада РФИ штаб-квартирасига эга Терма жамоаларни тайёрлаш миллий маркази қуришни режалаштирмоқдамиз. Ҳозир Қуйи Мнвникларда лойиҳа-қидирув ишлари деярли тугалланган. 2200 кишига мўлжалланган бинодан ташқари, тўртта тўлиқ ўлчамли майдон бўлади, улардан учтаси табиий гибрид майсали майдон бўлади. Майдонлардан бирида ҳакамларни тайёрлаш учун VAR тизимини ўрнатамиз," — дея Дюковнинг сўзларини келтиради РФИ матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Дюков Сочида терма жамоаларни тайёрлаш миллий маркази қурилиши ҳам режалаштирилаётганини таъкидлади.

