Муҳаммад Салаҳнинг "Ливерпуль"даги кунлари саноқли деган фикрлар бор. Ҳужумчи очиқчасига бошланғич таркибга кирмаганидан норозилигини билдирди ва шу фонда ЕЧЛ доирасида "Интер"га қарши ўйинни ўтказиб юборди.
Айтишларича, Салаҳ қишдаёқ "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин ва мерсисайдликлар бунга тайёр бўлишни истамоқда. "Ливерпуль" Салаҳга ўринбосар топиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. "Ливерпуль" Салаҳ ўрнига ПСЖ футболчиси Бредли Барколани олиб келмоқчи.
Transfermarkt портали 23 ёшли Бредли Барколани 70 миллион еврога баҳоламоқда.

