Чоршанба куни Мадриднинг "Реал" клуби ЕЧЛ доирасида ўз майдонида "Манчестер Сити"га 1:2 ҳисобидамағлуб бўлди. "Қаймоқранглилар" топ-рақибларга қарши ишончсиз ўйнагани учун аввал ҳам танқид қилинган эди. Журналистлар навбатдаги муваффақиятсизликдан сўнг Хаби Алонсодан нега асосий ўйинларда мағлуб бўлаётганини тўғридан-тўғри сўрашгани бежиз эмас.
"Мақсадимиз — рақиб даражасидан қатъи назар барқарор ўйин кўрсатиш. Бугун бизга жуда кучли жамоа қарши чиқди. "Манчестер Сити" ғалаба қозонди, аммо дуранг учун етарлича ҳаракат қилдик. Биринчи бўлиб гол урдик, яхши кўриндик. Жонбозлик кўрсатишда давом этиш, таслим бўлмаслик керак," — деди Хаби Алонсо.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Чемпионлар Лигаси умумий турнир жадвалида еттинчи, Ла Лигада эса иккинчи ўринда бормоқда.

