Италия клублари Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Батраковни жуда яхши танийди. Бу ҳақда агент Марко Трабукки маълум қилди. Шу билан бирга, у россиялик учун Европа жамоаларига ўтиш ҳозир жуда муаммоли эканини таъкидлади.
"Ишонтириб айтаманки, "Ювентус," "Интер" ва бошқа клублар Батраков кимлигини билишади. Аммо ҳозир Европа Иттифоқидан яқин вақт ичида футболчи Батраковни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бориляптими, деб сўрасангиз, жавоб аниқ "йўқ," — деди Трабукки.
Аввалроқ, Батраковга Европанинг бошқа топ-клублари, жумладан, Мадриднинг "Атлетико" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Айни вақтда 20 ёшли "темирйўлчи" россиялик футболчилар орасида энг қиммат футболчи ҳисобланади — унинг нархи 23 млн еврони ташкил этади.

