Англиянинг "Манчестер Юнайтед" марказий ҳужумчиси Жошуа Зиркзее фаолиятини Италиянинг "Рома" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italy хабар бермоқда. Манбага кўра, "Рома" 24 ёшли нидерландиялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Gazetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, римликлар "Брайтон" форварди ирландиялик Эван Фергюсоннинг ижараси ёпилганидан кейингина Зиркзеени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
21 ёшли ирландиялик футболчи жорий мавсум "Рома" сафида 14 та ўйинда 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Айтиш керакки, Зиркзее ҳам "Манчестер Юнайтед" сафида тўққизта ўйинда рақиблар дарвозасини атиги бир марта ишғол қилган.

