"Барселона" янги ҳужумчи муаммосини деярли ҳал қилди
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ҳамза Абдулкарим тез орада майдонга тушиши мумкин. Каталония гранди 18 ёшли футболчини февраль ойи бошида ўз сафига қўшиб олганди, аммо мисрлик футболчи ишлаш учун рухсат олишга қийналди. Журналист Ашраф бин Аяднинг ёзишича, энди муаммо деярли ҳал бўлган: яқин кунларда умидли ҳужумчи "кўк-анорранглилар" сафида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.
"Барселона" Ҳамза Абдулкаримни Қоҳиранинг "Ал-Аҳли" клубидан сотиб олиш шарти билан жорий мавсум якунига қадар ижарага олди. Тахминларга кўра, жорий мавсумда янги ўйинчи Испания чемпионатининг тўртинчи лигасида баҳсларда тажриба орттиради.
Ҳозирча изоҳлар йўқ

