Жорий мавсумда ажойиб ўйин кўрсатаётган "Селта" Испания чемпионатининг навбатдаги турида олис Балеар оролларидан ташриф буюрган "Мальорка" клубини қабул қилди.
Виго клуби иккинчи бўлимда меҳмонлар дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди ва иккала гол ҳам бу ўйинда захирадан майдонга тушган клуб фахрийси Яго Аспас номига ёзиб қўйилди.
Маълум бўлишича, Аспас Испания Ла Лигасидаги 409 ўйинида захирадан майдонга тушганидан кейин биринчи марта бир эмас, бирданига иккита гол уришга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалаба "Селта"га Испания чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиш имконини берди.

