"Милан" "Ливерпуль" футболчиси трансфери бўйича музокараларни бошлади

Италиянинг "Милан" клуби Англиянинг "Ливерпуль" клуби дарвозабони Алиссон Бекерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Таволери хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Милан" аллақачон "Ливерпуль" билан музокараларга киришган ва тезроқ келишувни расмийлаштирмоқчи экани яққол кўриниб турибди. Ҳозир трансфер учун идеал вақт деб ҳисобланмоқда, чунки ёзда 33 ёшли бразилиялик билан шартноманинг сўнгги йили бошланади.

Маълумот ўрнида, Алиссон "Ливерпуль" сафида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ўтказиб юборди ва тўрт марта ўз дарвозасини дахлсиз қолдиришга эришди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Алиссоннинг трансфер нархи 17 миллион евро деб баҳоланмоқда.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган