Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Давид Алаба мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи клуб билан 2026 йилнинг июнида тугайдиган меҳнат шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти.
Алаба 2021 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда атиги тўртта учрашувда майдонга тушди. Айни пайтда ҳимоячи олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Алабанинг бозор нархи тўрт миллион еврони ташкил этади.

