Грилиш "Манчестер Сити"га қайтишни истамаяпти

"Эвертон" клуби қанот ҳужумчиси Жек Грилиш "Манчестер Сити"га қайтишни истамаяпти, у ҳозирги жамоасида қолмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи "Эвертон"да ҳаётдан завқ олмоқда. У клубда Дэвид Мойес қўл остида ўйнашни давом эттирмоқчи.
Таъкидланишича, "Эвертон" ижара муддати якунлангач, Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олиш имкониятига эга. Аммо юлдузнинг тўлақонли трансфери "ирисчилар"га 57 миллион еврога тушади.
Маълум қилинишича, ливерпулликлар футболчи учун 34 миллион евродан ортиқ тўлашга тайёр эмас ва футболчининг нархини туширишга умид қилмоқда.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган