ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧ-2029 иштирокчилари сонини ошириш ниятида

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2029 иштирокчилари сонини 48 тага етказишни режалаштирмоқда, деб ёзди The Guardian.

Манбага кўра, халқаро турнирда иштирок этиш ҳуқуқи учун ўтиш ўйинлари сони ҳам оширилиши мумкин. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Испания ва Марокашда бўлиб ўтиши мумкин. 2030 йилда ушбу мамлакатлар терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қилади.

ФИФА плей-офф ўйинлари сонини кўпайтириш орқали эҳтимолий суд даъволаридан қочиш учун асосий турнир тақвимини енгиллаштирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда 32 та жамоа иштирокидаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати АҚШда бўлиб ўтган эди ва унда "Челси" клуби ғолиб бўлганди.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган