"Бенфика" ҳимоячиси Самуэл Дал "Реал" вингери Винисиус Жуниорни Чемпионлар Лигаси (0:1) ўйинида португал клуби мухлисларига ҳурматсизлик қилганликда айблади.
Винисиус 50-дақиқада бурчак байроғини оёқлари орасига қўйиб рақсга тушиб, Жанлука Престианни билан жанжаллашиб кетди. У голини нишонлаганидан кейин сариқ карточка олди. Бразилиялик футболчининг айтишича, "Бенфика" форварди уни "маймун" деб атаган. Ўйин ирқчиликка қарши кураш протоколига мувофиқ вақтинча тўхтатилди.
Дал Винисиус ва Престианни ўртасида содир бўлган воқеага изоҳ бера олмаслигини айтди, бироқ бразилияликни танқид қилди.
"Мен у ерда бўлмаганман, ҳеч нарсани эшитмаганман. У чиройли гол урди, аммо шундан сўнг "Бенфика" мухлислари ва бизга нисбатан ҳурматсизлик қилди," — деди Самуэл Дал Sport ТВ телеканалига берган интервьюсида.

