Таиландда соҳил футболи бўйича Осиё кубоги давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг биринчи учрашувида Уммонга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бугун Ўзбекистон МТЖ БААга қарши майдонга чиқади.
Таиланднинг Пхангнга вилоятида соҳил футболи бўйича Осиё кубоги — AFC Beach Soccer Asian Cup 2026 мусобақаси старт олди. Қитъанинг 12 та терма жамоаси иштирок этаётган турнир 18–28 ноябрь кунлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувини Уммонга қарши ўтказиб, 0:9 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув давомида рақиб жамоа устунликни тўлиқ ўз қўлида сақлади. Уммон футболчилари ҳар учала бўлимда ҳам голлар уришга муваффақ бўлди.

