Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувига тайинлов олди

Айни кунларда Қатарнинг Доҳа шаҳрида футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг иккинчи туридан ўрин олган D гуруҳида жойлашган Уругвай — Гаити терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариш ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.

Мазкур баҳс эртага, 22 ноябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳакамлар навбатдаги халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган