Англия футбол ассоциацияси Испанияга қарши Миллатлар лигаси учрашувида мухлислар томонидан айтилган камситувчи қўшиқлар сабабли жаримага тортилди.
УЕФА Англия ФАга 15 минг евро жарима белгилади. Шунингдек, Англия терма жамоаси мухлисларига сафардaги ўйинларнинг бирида стадионга кириш тақиқи қўлланилиши мумкинлиги маълум қилинди. Бироқ ушбу жазо икки йилга шартли равишда тўхтатилди.
Маълумот ўрнида, Англия терма жамоаси мазкур учрашувда Испанияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

