Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида гуруҳдаги илк учрашувини ўтказади.
Ўсмирларимиз гуруҳ босқичининг биринчи турида Кот-д’Ивуар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Е гуруҳида Кот-д’Ивуар, Ямайка ва Италия терма жамоалари билан куч синашади.

