Ямал Мессини ортда қолдирди, аммо Неймар рекордини янгилай олмади

"Барселона" вингери Ламин Ямал 2025 йилни ёрқин ўтказди. Sofascore ҳисоб-китобларига кўра, "кўк-анорранглилар" юлдузи январь ойи бошидан бери жами 307 та муваффақиятли айланиб ўтишни амалга оширган. Бу бутун маълумот йиғиш даврида бир календарь йилида муваффақиятли дриблинг уринишлари бўйича иккинчи кўрсаткичдир.

Рекорд ҳамон Неймарга тегишли бўлиб, у 2017 йилда 335 марта рақибларини мағлуб этган. Учинчи ўринда Лионел Месси бормоқда, у ўша 2017 йилда 260 марта айланиб ўтган. Эътиборлиси, учаласи ҳам "Барселона"да энг яхши натижаларини кўрсатишди, аммо бразилиялик ўша ёзда Каталония клубини "ПСЖ"га алмаштирганди.

Июль ойида Ламин Ямал 18 ёшга тўлди. Ўтган мавсумда футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасига Испаниядаги барча ички совринларни ютишда ёрдам берган.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган