Навоийнинг "Қизилқум" клубида бир неча йил ишлаган Ҳамиджон Актамов Бухоронинг "Бухоро" жамоасига бош директор этиб тайинланди. Актамов ушбу лавозимда ишлаб келган Шавкат Саломов ўрнини эгаллади.
Маълумот ўрнида, Ҳамиджон Актамов 2022 йил сўнггида "Сурхон" клуби менежери сифатида ишлаб кетганидан кейин ҳозирга қадар бирорта клубда фаолият юритмаётган эди.

