"Рома" бош мураббийи Жан Перо Гасперини Европа Лигаси 6-туридан ўрин олган "Селтик"га (3:0) қарши ўйинга ўз муносабатини билдирди.
"Барча алмаштиришларим ўзини оқлади. Ҳозир мавсумнинг шундай бир бўлаги, ҳамма нарсани яхшилаб ўлчаш керак ва биз буни фақат муҳим ўйинларда қила оламиз. Бундай стадионларда ўйнаш ҳар доим ҳам осон эмас, айниқса, сўнгги ўйинларда яхши натижалар кўрсатаётган жамоаларга қарши," — дея Гасперинининг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.

