Томас Тухел ЖЧ-2026 қуръаси ҳақида: "Бу шоусиз ҳам уддалаш мумкин эди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ЖЧ-2026 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимини баҳолади.

"Менга буларнинг барчаси унчалик ёқмайди. Бу томошаларсиз ҳам иш битиши мумкин эди. Менга бу керак эмас, лекин, албатта, бу улкан саҳна ва улкан кўнгилочар тадбир. Бугун футболда ичкаридаги нарса муҳим эмаслигини жуда яхши тушунаман. Асосийси — томоша, асосийси — ўйин-кулги. Албатта, биз мухлисларимиз биз билан фахрланишларини хоҳлаймиз ва жуда кўп одамларга кўнгил очадиган ва албатта қувонч келтирадиган ЖЧ-2026да муҳим роль ўйнашни истаймиз," — деди Тухел.

Англия терма жамоаси "L" гуруҳида Хорватия, Гана ва Панама билан ўйнайди. Турнир 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Унда илк бор 48 та жамоа 12 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Мусобақанинг очилиш ўйинида Мексика ва ЖАР терма жамоалари беллашади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган