"Ноттингем Форест" Европа Лигаси плей-офф босқичи доирасида сафарда "Фенербахче"ни мағлубиятга учратди.
Жорий йил 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси Европа Лигаси-2025/2026 мавсуми плей-офф босқичи 1-туридан ўрин олган "Фенербахче" (Туркия) — "Ноттингем Форест" (Англия) учрашуви якунланди.
Ўйин "Улкер Фенербахче Шукрю Саражоғлу" (Истанбул, Туркия) стадионида бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ғалаба қозонган жамоа сафида Мурилло, Игор Жезус ва Морган Гиббс-Уайт ўз номига гол ёздириб қўйди.

