Анзур Исмоилов бутсаларини михга илди

40 ёшли футболчи учун хайрлашув маросими Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Пахтакор" учрашуви олдидан ташкил этилди. Тадбир давомида унга тўн кийдирилиб, футболчилик фаолияти учун миннатдорлик билдирилди.

Анзур Исмоилов Тошкентнинг "Трактор", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", Олмалиқнинг ОКМК ва Хитойнинг "Чанчунь Ятай" клубларида фаолият олиб борди.

У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 105 та учрашувда майдонга тушган. Ҳимоячи терма жамоа таркибида 2007 йилдан 2019 йилгача фаолият олиб борган.

Шу тариқа, ўзбек футболида узоқ йиллар давомида тўп сурган тажрибали ҳимоячилардан бири профессионал фаолиятига якун ясади.

БУ ЕРДА ПЕРЕВОД

Ҳозирча изоҳлар йўқ

Фикр қолдириш

Изоҳ қолдириш учун тез кириш
ёки исм ва email билан ёзинг

Email манзилингиз эълон қилинмайди. Мажбурий майдонлар * билан белгиланган